Кеча Элдор Шомуродов гол урганидан сўнг унинг трансферини сўраб

Кеча Россия премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган “Ахмат” ҳамда “Ростов” жамоалари баҳси ўтказилди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Эътиборлиси, ростовликлар сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жамаосининг ягона голига муаллифлик қилди.

Беллашувдан сўнг Россиянинг SPORTS.RU сайтида ҳазил тариқасида бир фото чоп этилди. Унда Шомуродов гол уриб, тўпурарлик пойгасида пешқадамга айланганидан сўнг "Ростов" клубининг электрон почтасига ҳамюртимизнинг трансферини сўраб бир нечта клублар хат юборганини маълум қилишди (Албатта, бу ҳазил тариқасида! Лекин яхши ният!!!).

Элдор Шомуродов "Ростов"ни тарк этади. Унинг нияти жиддий. Ҳамюртимизга Европадан аниқ таклифлар бор

ER-ZnxQWkAEMXz-

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ёзда жамоасини тарк этиш бўйича қарор қабул қилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Egamov
03/03/2020 16:24
Adminlar o‘ylamasdan ko‘p yozib yuborishdi shunga izdivatsa qilishgan
&
fc.navbahor
01/03/2020 16:31
Bir sakrap tushdim adminar bunaqa xazil qimaynar mayli omad eldorga