Кеча "Сити"га гол урган "Лион" футболчисига харидор чиқа бошлади

  • 16 август, 2020, 21:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби "Лион" ҳужумчиси Максвелл Корненинг хизматларига қизиқиб қолди.

Tecno

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра, немис гранди 23 ёшли ивуарлик футболчини шу ёз сотиб олишга уриниб кўрмоқчи. Корне кеча Чемпионлар лигаси чорак финал баҳсида "Манчестер Сити" (3:1) дарвозасини ишғол қилган эди.

Максвелл Корне жорий мавсум “Лион” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!