Кечаги баҳсда "Рома" ҳужумчиси жароҳат олди!

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, Европа лигасининг плей-офф босқичи доирасида "Рома" "Порту" билан баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Ушбу учрашув давомида Пауло Дибала жароҳат олиб, сафдан чиқди. 
 
Мазкур беллашувнинг 20-дақиқасида Дибалага нисбатан қоида бузилди. Жароҳат олганига қарамасдан футболчи ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилди, лекин оғриқ борлиги сабаб, 40-дақиқада алмаштирилди. 
 
Аргентиналик ҳужумчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиши ва унинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади. Ҳозирча унинг жароҳати қанчалик жиддийлиги ҳақида эса хабарлар йўқ. 
 
Бундан ташқари португалияликларга қарши баҳсда миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов захира ўриндиғида қолди. 
 
Маълумот ўрнида, икки клуб ўртасидаги жавоб беллашуви 19 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Азизжон
14/02/2025 16:31
Жарохат олса олсине хужумчи камми Ромада овсар чол ха мани куркади Элдордан бошка Элдорсиз Рома умуман керемас бизга