Кечув пайтида отлар алмаштирлмайди ёхуд "Бунёдкор"даги ағдар-тўнтарларнинг асл сабаби маълум
Хабарингиз бор, бугун "қалдирғочлар" бошқарувида бир нечта ўзгаришлар юз берди. Клуб директори - Улуғбек Мирзаев ўз ишини етарли даражада бажара олмагани важ қилиб кўрсатилди ва лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Виктор Карпенко ўрнини Иван Бошковичга топширди. Биз вазиятни ойдинлаштириш мақсадида, "Бунёдкор"нинг собиқ директори Улуғбек Мирзаев билан боғландик.
Ассалому алайкум. Улуғбек ака, бирданига бундай катта ўзгаришларнинг сабаби нима?
- Кечаги "Нефтчи"га бой берилган ўйиндан сўнг, Меҳриддин Абдуллаевнинг сабр косаси тўлди. Натижага мураббий жавоб берса ҳам, принциплар ўзгаргани йўқ. Шу боис, мен ҳам лавозимимдан озод этилдим. Жамоага Азиз Ҳайдаров директор этиб тайинланди. Мени клубдан кетмаслигимни айтиб, тез орада бошқа лавозимга олишларини айтдилар. Қайси лавозимда ишни давом эттиришим, яқин кунларда ҳал бўлади.
Бир ўйлаб қаралса, натижа учун бош мураббий жавоб бериши табиий, аммо директорни бу ерда нима айби бор? Агар клубнинг натижалари учун клуб раҳбари панд еса, унда мураббийни нима кераги бор? Бош мураббий, натижа учун маъсул. У ўйинчларни йиғиши, жамоавий ўйинни қуриши керак. Қайси тактикада тўп суриш ҳам унинг танлови. Билмадим, шахсан менда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Ташкилий ишлар борасида ҳар доим вазифамни тўлиқ адо этганман.
Нима учун айнан Азиз Ҳайдаров варианти танланди?
- Азиз Ҳайдаров 26 июндан академияда иш бошлаган эди. Уни ўзбек футболидаги "авторитети" катта. Яқин ўтмишнинг юлдуз футболчиларидан бири. Клуб призиденти айнан шу важ сабабли клуб президенти шу вариантда тўхтаган.
- Иван Бошковичнинг про лицензияси борми?
- Ҳа яқинда ўқув курслари тугаган. Май ойларида юртимизда бўлган про лицензияси учун ўқишда Бошкович энг юқори балл тўплаб, про лицензияга эга бўлди. Энг қизиғи шундаки, Виктор Карпенко ўша ўқув имтиҳонларидан ўта олмаган ва 6 ойдан сўнг, қайтадан топширган эди. Ундан фарқли ўлароқ, Иван биринчилардан бўлиб профессионал клубни бошқариш имкониятини берувчи ҳужжатга эга бўлди.
- Мавсумнинг қолган ўйинларида кескин ўзгаришлар жамоага салбий таъсир кўрсатмайдими?
- Яхшиланади деган умидамиз. Асосийси, қолган 6 ўйинда керакли натижани қўлга киритиб, мавсумни яхши кайфиятда якунлаш. Режага кўра, келаси мавсумда кучли жамоа йиғиб, катта мақсадлар сари интилмоқчимиз.
- Кечувда отлар алмашитрилмайди. Бу қарор қанчалар тўғри деб ўйлайсиз?
- Тўғриси, раҳбаримизнинг қарорини муҳокама қилмоқчи эмасман. Биз қарор ижроси билан шуғулланишимиз лозим. "Бунёдкор"нинг натижалари салбий эканлиги рост. Бу омадсизликка мен ва жамоа бош мураббийи жавобгор бўлиб, биз айбдор деб топилдик. Буни тўғри қабул қилишимиз керак.
Фикрлар