Кеи Нишикори қийин ғалабага эришди

Профессионал теннисчилар уюшмаси – ATP томонидан АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида "Мастерс" туркумига кирувчи мусобақа ўтказилмоқда.

Унда эркак теннисчилар иккинчи давра босқичида ўзаро рақобатлашмоқда. Япониялик теннисчи Кеи Нишикори мазкур босқичда франциялик Адриан Маннаринони 6:4, 4:6, 7:6 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа "BNP Paribas Open"нинг учинчи даврасига йўл олган Нишикори, энди польшалик Хуберт Гуркач, ёки франциялик Люка Пуйга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!