Келаси мавсум АПЛда 22 та клуб қатнашиши мумкин
Коронавирус сабабли Англия премьер лигаси ўйинлари қолдирилганидан хабарингиз бор.
Маълумотларга кўра, агарда мавсум охирига етказилмай қолгудек бўлса, Чемпионшипда етакчилик қилаётган "Лидс" ва "Вест Бромвич" клублари келаси мавсумдан АПЛда қатнашишлари мумкин бўлади.
Премьер лигани эса ҳеч ким тарк этмайди ва янги мавсумда 22 та жамоа қатнашади.
"Ливерпуль" клуби эса жорий мавсум чемпиони деб эълон қилинади.
Маълумот учун, "Лидс" 2004 йилдан буён АПЛда ўйнамайди, "Вест Бромвич" эса сўнгги бор 2018 йили иштирок этган.
Фикрлар