Келаси мавсум АПЛда қайси жамоа чемпион бўлиши мумкин? Бу саволга Гвардиола жавоб берди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги 2021/22 йилги мавсумда АПЛда чемпионлик пойгаси қандай кечиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Янги мавсумда ҳам мақсадимиз ўзгармайди – энг юқори ўрин учун курашамиз. Аммо бу йилдан-йилга қийинлашиб боради, чунки рақибларимиз ҳам кучаймоқда. “Манчестер Юнайтед” ҳамиша ўз даражасида, “Ливерпуль” ҳам курашга қўшилади, “Челси” ва “Лестер” янги мавсумга янада кучли бўлиб қайтади. Шунингдек, агар “Арсенал” Артетага ишонишда давом этса, уларни ҳам бу борада эътироф этиб ўтган бўлардим”, - деди Гвардиола Manchester Evening News нашрига берган интервьюсида.
"Шаҳарликлар" жорий мавсум премьер-лигада муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Гвардиола жамоаси 29 май куни "Челси"га қарши УЕФА Чемпионлар лигаси финалида иштирок этади.
Фикрлар