Кьеллини:
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини кеча "Тоттенхэм" (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Фантастик оқшом. Биз ғалаба қозона олишимизга ишонган эдик. “Тоттенхэм” ажойиб жамоа, лекин “шпорлар” доим рақибларига имконият бериб келишган. Бу уларнинг оғриқлик нуқтаси.

“Тоттенхэм” кўплаб вазиятлар яратади, шу билан бирга ҳар доим гол ҳам ўтказиб юбради. Биз ўз кучимизга ишонган эдик. Айтишим лозимки, маҳорат ҳар бир учрашувда жуда муҳим”, - дейди италиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, туринликлар икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида “Тоттенхэм”дан устун келишди ва мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритишди.