Кэррик: "Брунунинг эмоцияси жамоага фойда келтиради"

Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандешнинг майдондаги ҳиссиётли ҳаракатларини муаммо деб ҳисобламаслигини билдирди.

"Агар бу энг яхши ниятдан келиб чиқса ва мақсад ўйинни ҳамма учун яхшироқ қилиш бўлса, ҳамда барча ижобий кайфиятни сақласа — мен бу ерда ҳеч қандай муаммо кўрмайман.

Менимча, бу тўғри ният билан амалга оширилса, нотўғри бадан тили ёки салбий тон бўлмаса, бир-бирини рағбатлантириш фойдали.

Бу шахсий масала эмас. Бу самарадорлик ва бир-биридан максимум натижа олиш ҳақида. Йиллар давомида мен шундай футболчиларни кўрганманки, улар ҳатто шунчаки баҳс орқали ҳам жамоани руҳлантиришган.

Албатта, бундай ҳолатлар бўлиб туради ва бу зарар келтирмайди. Яна таъкидлайман, бу шахсий эмас — бу жамоа манфаати учун", — деди Кэррик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!