Кэррик: "Энди ҳар бир очко ҳал қилувчи аҳамиятга эга"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик АПЛ 34-туридан ўрин олган "Брентфорд"га қарши баҳсдан (2:1) кейин учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Ўйин айрим паллаларда жуда очиқ кечди. Биз учрашувни ажойиб бошладик.
Рақибга тан бериш керак — жуда яхши жамоа. Кейин улар ўйинга қайтишди ва танаффусгача яхши ҳаракат қилишди, шу боис иккинчи бўлимда айрим тузатишлар киритдик.
Учрашув сўнгги қисмида уларда имкониятлар бўлди, аммо жамоамиз руҳи, меҳнати ва бирдамлиги бугун фантастик даражада эди. Мавсумнинг ҳал қилувчи палласида натижа муҳим, бизга очколар керак эди.
Олдимизда қийин тақвим ва оғир лига бор. Бу қадар кўп ғалабадан мамнунмиз. Бугун уч очко олиш муҳим эди. Бу яна бир муҳим ғалаба. Энди олдимизда "Ливерпуль"га қарши муҳим ўйин бор ва биз уни интиқлик билан кутяпмиз", — деди Кэррик "Sky Sports" эфирида.

Фикрлар