Кэррик: "Менга "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлиш ёқяпти"

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" вақтинчалик бош мураббийи Майкл Кэррик жамоани бошқариш унга ёқишини тан олди.

Tecno

Англия Премьер-лигасининг 23-тур доирасида МЮ "Арсенал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Қайд этиш жоиз, Кэррик раҳбарлигидаги илк ўйинда манчестерликлар "Манчестер Сити" устидан ҳам ғалаба қозонган эди.

— Мураббийлар штаби ва футболчиларга катта раҳмат айтаман. Улар жамоа учун жуда кўп меҳнат қилишяпти. Уларга ёрдам бериш, айрим гапларни айтиш оддий ҳол, аммо энг муҳими — футболчилар шу руҳда яшаши керак ва улар айнан шундай қилишяпти. Бу захирадан майдонга тушаётган ўйинчиларда ҳам, жамоадаги бирдамликда ҳам яққол кўриняпти. Ҳамма бирга ишлаганда, барча ўйинга ҳисса қўшганда ва охирида мухлислар билан бирга ғалабани нишонлаш — жуда ёқимли. Бу муҳим ва тарихий лаҳза.

Болаларим ҳам стадионда эди, улар энди катта бўлишган, бунинг ўзиёқ алоҳида ҳис-туйғуларни уйғотади. Бундай ўйинлардаги иштиёқ, ҳаяжон ва чўққига чиқиш — ажойиб туйғу.

— Кейинги мавсумда ҳам жамоани бошқаришни истармидингиз?

— Менга бу ёқяпти. Бу ажойиб лавозим. Кейин нима бўлишини ҳар ҳафта муҳокама қилмоқчи эмасман. Менга ёқяпти ва қўлимдан келган барча ишни қилишда давом этаман, — деди Кэррик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!