Кэррикни ҳайдаш “Манчестер Юнайтед”га қанчага тушиши маълум бўлди
Курсиси қаттиқ қимирлаяпти
Бош мураббий Майкл Кэррикни ишдан бўшатиш «Манчестер Юнайтед»га 5 миллион фунт стерлингга тушиши мумкин.
Ўтган ҳафта охирида «Борнмут»дан мағлуб бўлганига қарамай, Кэррик ишдан бўшатилишдан қутулиб қолди. Ундан кейин жамоа «Челси»дан ҳам мағлубиятга учради.
Ҳозир бош мураббий жиддий босим остида, «Юнайтед» раҳбарияти эса унинг ўрнига келиши мумкин бўлган мураббийлар вариантларини кўриб чиқишда давом этмоқда.
Кэррик май ойидагина «Юнайтед» билан 2028 йилгача мўлжалланган доимий шартнома имзолаган эди. Бироқ журналист Бен Жейкобс The United Stand нашрига маълум қилишича, шартномада мавсум охирида уни бекор қилиш имконияти назарда тутилган.
Шу сабабли, агар Кэррик ишдан бўшатилса, «Юнайтед» унга фақат жорий мавсумнинг қолган қисми учун маош тўлашига тўғри келади. Бу сумма тахминан 5 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

Изоҳлар (0)