Кессье сўнгги сонияларда гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди

Саудия Арабистони чемпионати 3-туридан ўрин олган "Ал-Аҳли" - "Ал-Аҳдоуд" баҳси бўлиб ўтди. Унда жиддаликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

Франк Кессьенинг 90+6-дақиқада урган голи Маттиас Яйссле шогирдларига 3 очко тақдим этди. 

Айни дам "Ал-Аҳли" Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 9 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди. Улар "Ал-Иттиҳод"дан фақатгина тўплар нисбатида ортда қолмоқда. 

  • Премьер-лига
  • 3-тур

Аль-Ахли(С.А)

  • Франк Кессье 90'
1 : 0

24.08.2023 23:00

Al Akhdoud

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!