Кевин де Брюйне учун кимошди савдоси бошланди...
“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне Саудия Арабистони клубларининг асосий нишонига айланган.
Араблар бельгиялик ярим ҳимоячи учун катта маблағ сарфлашга тайёр эканини билдирмоқда. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.
Кевин де Брюйне даражасидаги юлдузни ҳамма клуб ҳам қўлга кирита олмайди. Манба бу трансферни Саудиянинг энг бой тўрт клуби – “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Аҳли”, “Ан-Наср” ва “Ал-Ҳилол” уддалай олиши ва улар футболчини ўзаро талашаётганини маълум қилди.
Бу клубларнинг назорат пакети акциялари Саудия Арабистони давлат инвестиция фондига тегишли ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, саудияликлар нишонида Кевин де Брюйнедан ташқари “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ ва “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро ҳам бор.
Фикрлар