Кевин де Брюйне ва яна икки юлдуз Гвардиолага бош кўтарди
“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Кевин де Брюйне, дарвозабон Эдерсон ва ҳужумчи Хулиан Альварес бош мураббий Хосеп Гвардиола бошқарувида бўлган жамоадаги ўз мавқеидаларига норозилик билдирмоқда.
Football Insider нашрининг ёзишича, бу уч юлдуз шу ёзда жамоани тарк этиш масаласини жиддий ўйламоқда. Манбага кўра, аргентиналик жаҳон чемпиони Альварес ўзига ажратилаётган ўйин вақтини кам, деб ҳисобламоқда.
Кевин де Брюйне ва Эдерсон Саудия Арабистони клубларидан катта маош ваъда қилинган таклифларни олди. Бироқ “шаҳарликлар” раҳбарияти уларнинг трансфери учун ўта катта бадал пули талаб қилиши ортидан трансферлар барбод бўлди.
Айрим манбаларнинг маълумотида Хосеп Гвардиола Хулиан Альварес билан жамоада қолиш масаласини гаплашиб олишга тайёрлигини билдиргани айтилмоқда. Шунингдек, испаниялик мутахассис бельгиялик плеймейкер Кевин де Брюйне билан ҳам хайрлашишни истамаяпти.
Фикрлар