Кевин Лидан жиддий қадам... У UFC нинг енгил вазндаги кучли учлиги билан жанг қилмоқчи
UFC нинг енгил вазн тоифасида октагонга кўтариладиган Кевин Ли Конор МакГрегор ёки Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ғолиби билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди.
“Мен катта жангларда қатнашмоқчиман. Кейинги иштироким шов-шувли бўлиши керак. Енгил вазнда яхши жангчилар кўп, улар билан октагонга чиқишим лозим.
Aгар, танлаш имкони бўлса, Конор билан тўқнаш келишни хоҳлардим. Aммо у мен билан жанг қилишни истамаслигини биламан. Сўнгги жангимни ҳамма кўрди. МакГрегор эса мағлубиятдан кейин қайтади. Шунинг учун, мен билан жангни қабул қилиши даргумон.
Ростини айтсам, Хабиб ва Фергюсон учрашуви ғолиби билан баҳс олиб боришни мақсад қилганман. Чемпион билан жанг қилмоқчиман. Бу ҳуқуқни қўлга киритиш учун менга яна бир ёки иккита ғалаба кераклигини тушунаман. Хабиб билан жанг қилишни узоқ кутган эдим. Қолаверса, аксарият мухлисларим Тони билан реванш ўтказишимни хоҳлашади.
Хуллас, чемпионлик жангида ким ғалаба қозонса, ўша билан жанг қилмоқчиман “, - деди Кевин Ли.
Фикрлар