
Кейинги мавсум "Ливерпуль"да Жанни кўрмаймиз
Айни пайтда Англия телевидениесида футбол эксперти бўлиб фаолият кўрсатаётган "Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер собиқ жамоасининг истеъдодли ярим ҳимоячиси Эмре Жаннинг маҳоратини шубҳа остида қолдирди.
- Жаннинг асосий муаммоси майдонда 4-5 та позицияда ўйнашга ҳаракат қилишидир, - дейди Жейми Каррагер. - Лекин у универсал футболчи эмас. Эмре учун энг мақбул позиция бу таян ярим ҳимоячи ўрнидир. Лекин бу жойда Хендерсон ўйнамоқда ва у ҳар жиҳатдан Жандан кучли. Демак, Эмре Жан учун асосий таркибда ўрин йўқ ва у келаси мавсум жамоада бўлмайди.
Эмре Жан танқидларга қарамай, АПЛда 21 та ўйин ўтказди ва тўртта гол уришга эришди.
Фикрлар