Кейинги ўйин "Пахтакор" учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Арвеладзе жамоаси 5-турни бой бермаслиги шарт (Гуруҳдаги вазият)
Осиё Чемпионлар лигаси "В" гуруҳида 4-тур ўйинлари якунланди. Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида мусобақанинг Ғарб минтасидан ўрин олган учрашувлар ўтказилмоқда.
Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор" турнирнинг амалдаги ғолиби "Ал Ҳилол" билан икки бор куч синашди ва бир очко ишлади. Саудияликлар ғалаба ва дурангдан сўнг турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олишди. Шота Арвеладзе шогирдлари эса иккинчи.
Азиз Ғаниев фаолият олиб бораётган "Шабаб Ал Аҳли" 3 ва 4-турда 6 очко ишлаб, "Пахтакор"га яқинлашди. Улар орасидаги фарқ бир очкони ташкил қилади.
"Шаҳр Ходро" бирорта ҳам очко жамғаролмади, ҳозирча. Шу боис эронликлар охирги ўринни банд этишган.
Қуйида "В" гуруҳидаги 4-турдан кейинги ҳолат билан танишинг:
Навбатдаги тур ўйинлари 20 сентябрь куни бўлиб ўтади. "Шерлар" дубайликлар билан куч синашса, кейинги босқични деярли ҳал қилган саудияликлар квартет аутсайдерига қарши майдонга тушади.
Айнан шу баҳсларда гуруҳдаги вазият ойдинлашиши мумкин. Агар "Пахтакор" ғалаба қозонса, муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Чунки вакилларимиз ҳисобида 10 очко бўлади. "Шабаб Ал Аҳли" охирги ўйинда зафар қучган тақдирда ҳам плей-оффга чиқа олмайди. Мубодо дуранг кузатилса, 6-турнинг қадри анча бўланд бўлади, вазият анча чигаллашади. Қоларвеса, кейинги босқич масаласини ҳал этган "Ал Ҳилол" 6-турда асосий таркиб футболчиларини майдонга туширмаслиги мумкин. Бу эса, Азиз Ғаниев жамоасининг имкониятларини оширади. Шунинг учун Арвеладзе жамоаси 5-турни қўлдан бой бермаслиги шарт!
ОЧЛ-2020, 5-тур
"Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор"
"Шаҳр Ходро" - "Ал Ҳилол"
Фикрлар
и