Кейн, Холанд ва яна 8 футболчи! “Барса” трансфер нишонлари рўйхатини тузди
“Барселона” ёзги трансфер ойнаси учун устувор трансферлар рўйхатини тузди, деб хабар бермоқда Испаниянинг нуфузли манбаларидан бири ҳисобланган Mundo Deportivo нашри.
Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб спорт директори Деку ва спорт департаментининг бошқа аъзолари билан биргаликда кучайтириш талаб этиладиган асосий Позициясиларни аниқлади.
Унга кўра, клубга чапақай марказий ҳимоячи, вингер ва марказий ҳужумчи керак.
Агар “Барселона” молиявий фэйр-плей қоидалари доирасидан чиқмасликни имконини топса, ҳимоячи масаласи январь ойидаёқ ҳал қилиниши мумкин. Йўқса, бу масала ҳам ёзга қолади.
Клуб кўриб чиқилаётган номзодлар орасида Гонсалу Инасиу (“Спортинг”), Мурило (“Ноттингем Форест”), Нико Шлоттербек (“Боруссия” Дортмунд), Луис Бенедетти (“Палмейрас”) ва Марк Гехи (“Кристал Пэлас”) каби ҳимоячилар бор.
Марказий ҳужумчи ҳам устувор Позицияси ҳисобланади, чунки Роберт Левандовскининг шартномаси тугамоқда. Клуб эътиборига Хулиан Альварес (“Атлетико”), Ҳарри Кейн (“Бавария”) ва Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) тушган.
Бундан ташқари, “Барселона” Рафиньянинг Саудия Арабистонига кетиш эҳтимолини ҳисобга олиб, қанотларни кучайтирмоқчи. Номзодлар орасида Маркус Рэшфорд бор. Англиялик ҳужумчи Каталонияда қолиши учун мавсум охиригача юқори савияда ўйнаши ва уни ижарага берган “Манчестер Юнайтед” бадал пулини 30 миллион евродан ортиқ талаб қилмаслиги лозим.
Каталония супер клуби рўйхатида “Милан”нинг қанот ҳужумчиси Рафаэль Леау номи ҳам кўрсатилган.



Фикрлар