Кейн Лэмпарднинг тарихий рекордини йўққа чиқарди

“Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн “ЖЧ-2022” саралашининг 3-турида Англия терма жамоаси Польшани 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишига катта ҳисса қўшди.

Opta Sports статистик портали тарқатган хабарга кўра, Кейн ўйинда терма жамоада пенальтидан киритилган голлари сонини 10 тага етказиб олди. У шу тариқа, Англия терма жамоаси тарихида пенальтидан энг кўп гол урган футболчига айланди.

Бундан аввалги рекорд Фрэнк Лэмпардга тегишли эди. Унинг терма жамоада пенальтидан киритган голлари сони 9 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси саралашнинг дастлабки 3 та турида 100 фоизлик натижа қайд этиб, 9 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар