Кейн Рунидан сўнг Англия терма жамоаси сардори бўлади
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби сардори Харри Кейн яқин келажакда Англия терма жамоаси сардори бўлиши кутилмоқда. Айтиш керакки сардорилк боғичи айни дамда “МЮ” форварди Уэйн Рунида. Аммо, 32 ёшли футболчи тез орада ушбу боғични бошқа футболчига топшириши ҳақиқатга яқин.
“Харрида етакчилик қобилияти бор. У ҳар доим ўйинни яхшилашга ҳаракат қилади. Шунингдек у жорий мавсумни ҳам ажойиб ўтказмоқда. Кейн сўнгги уч мавсумдан буён юқори даражадаи футболни намойиш этмоқда ва кўплаб голлар уряпти. Бу ажойиб”, - дейди Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Tribal Football нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар