Кейнни ололмадик, бошқа номзодга ўтамиз!
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа ҳужум чизиғини “Тоттенхэм” тарихидаги энг зўр тўпурар Ҳарри Кейн билан кучайтирмоқчи эди.
Жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг англиялик ҳужумчини ўзи қўллаётган ўйин услубига идеал даражада мос тушишини таъкидламоқда.
Трансфер мутахассисларининг таъкидлашича, манчестерликлар Кейннинг трансферини уддалаш қийинлигини тан олган ва эътиборини бошқа ҳужумчига қаратди.
Маълумотларга қараганда, энди “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари А Серияда тўпурарлик қилаётган Виктор Осимхенни олиб келмоқчи. “Наполи” 24 ёшли нигериялик футболчи учун 100 миллион евродан кўпроқ пул сўрайди.
Бироқ, Осимхеннинг ўзи Англимя Премьер-лигасида ўйнашни истаётгани масалани ижобий ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Фикрлар