Кейруш: Ҳеч ким Эрон билан ўйнашни истамайди, чунки...

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш жамоасининг мундиал олдидан кучли рақибларга қарши ўйинлар ўтказа олмаётганидан ранжимоқда.

“Бизни жуда кўп танқид қилишади, аммо шу билан бирга ҳеч ким биз билан ўйнашни истамаяпти. Эронда сиёсий қарама-қаршиликлар мавжуд”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни Эрон билан ядро келишувидан чиққанини эълон қилганидан сўнг, дастлаб Греция, сўнгра эса Косова терма жамоалари эронликлар билан белгиланган ўртоқлик ўйинларини бекор қилишган эди.

Маълумот учун, Эрон сўнгги 2та ўртоқлик ўйинини Туркманистон (1:0) ва Туркия (1:2) терма жамоаларига қарши ўтказди. Улар кейинги ўртоқлик учрашувини 8 июнь куни Литвага қарши ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!