Кэйхилл:

"Челси" ҳимоячиси Гари Кэйхилл жамоанинг мағлубиятли сериясини қай тарзда тўхтатишни айтиб ўтди.

- Хозирда биз тўғри йўлни топишимиз даркор ва бу йўлни тезроқ аниқлашимиз керак. Тажрибамга таянаниб шуни айтишим мумкинки, клуб ташқарисида вазият кескин тус олмоқда. Жамоамиз аҳил ва иноқ ва мураббий билан ҳеч қандай келишмовчиликлар йўқ!

"Уотфорд"га қарши учрашувда (1:4) мен ўзимни танимай қолдим, ўйлашимча бутун жамоа ҳам шундай фикрда.Бу беллашув менинг фаолиятимда энг ёмон бўлди десам хато қилмаган бўламан.

Икки учрашувда мағлубиятга учраганимиз клуб ташқарисидаги миш-мишларга яна каттароқ тус берди.Жамоамизни меҳнат қилмасликда ва машғулотларга урғу бермаётганда айблаш нўтўғри. Бу мағлубиятларни фақатгина омадсизлик деб атай оламан, - дея Кэйхиллнинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.