Киберспорт ихлосмандлари диққатига! IT Park 129 миллион сўмлик янги мусобақа ўтказилишини маълум қилди

IT Park Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Adrenaline Rush ва ARCRED киберспорт ташкилоти билан ҳамкорликда виртуал ўйин ишқибозлари учун турнир ташкил этилаётганини эълон қилди.

Шундай мусобақалардан бири жорий йилнинг 16-18 апрель кунлари ўтказилган эди. Иштирокчилар FIFA20 ва Counter-Strike:Global Offensive ўйинлари бўйича беллашган, ғолиб эса 60 миллион сўм мукофотни қўлга киритган эди.

Эътиборлиси, ташкилотчилар бу сафар дастурга Dota 2 ва PUBG Mobile видеоўйинларини ҳам қўшишга қарор қилишди ва мусобақанинг мукофот жамғармасини 129 миллион этиб белгилашди.

Ҳозирча бўлажак мусобақанинг ўтказилиш санаси аниқ эмас. Бу борадаги янгиликлардан мусобақанинг телеграм канали ва IT Park’нинг расмий сайтида хабардор бўлиб боришингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)