
Кичик эл-класико драматик тарзда якунига етди
Испания премьер дивизиони 2-гуруҳнинг 21-тур доирасидан ўрин олган ”Барселона” Б - ”Реал Мадрид Кастилья” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Унда томонлар жангговар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Ўйиндаги голларни мадридликлар сафида Хуанми Лапата (дубл, 23 ва 47-дақиқаларда) киритган бўлса, каталон клубида дастлаб Матеус Перейра, сўнг 90+4-дақиқада Хорди Эскобар ўз номини таблога ёзиб қўйди ва мезбонларнинг ажойиб ирода кўрсатишида асосий роль ўйнади.
Мазкур натижадан сўнг ”Барселона Б” 27 очко билан 10-ў ринни банд этиб турибди.
”Кастилья” ҳисобидаги очколар сони эса 28 тага етди ва жамоа азалий рақибидан бир поғона юқори 9-ўриндан жой эгаллаган.
Фикрлар