Кичик шаҳзоданинг катта ғалабаси
Австралиялик Ник Киргиос Акапулько шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилган мусобақада зафар қучди.
Ник турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида германиялик Александр Зверевни 6:3, 6:4 ҳисобида таслим қилди.
"Abierto Mexicano TELCEL" биринчилигининг бош соврини Киргиосга 500 рейтинг очкоси ва 367,360 АҚШ долларини олиб келди.
Фикрлар