Кикбоксинг. 6 нафар спортчимиз 8 та олтин медаль қўлга киритди!

Ҳиндинстоннинг Деҳли шаҳрида кикбоксинг бўйича “Indian open” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон Кикбоксинг терма жамоаси аъзолари 6 нафар спортчи билан 8 та олтин медалга сазовор бўлди.

Қуйида “Indian open” халқаро турнирида ғолиб бўлган вакилларимиз билан танишиб олишингиз мумкин:

ТАТАМИ

Фузайл Содиқов 42 кг вазн тоифасида Лайт-контакт, Кик-лайт йўналишларида 2 та  олтин медаль;

Марат Мустафин 42 кг вазн тоифасида Лайт-контакт, Кик-лайт йўналишларида 2 та олтин медаль.

РИНГ

Ҳасанхон Баратов +91 кг вазн тоифасида Фулл-контакт йўналишида1 та олтин медаль;

Ҳусанхон Баратов +91 кг вазн тоифасида Лоу-кик йўналишида 1 та олтин медаль;

Бекзод Насретдинов 67 кг вазн тоифасида Фулл-контакт йўналишида 1 та олтин медаль;

Муҳаммадзокир Амиржонов 54 кг вазн тоифасида Фулл-контакт йўналишида 1 та олтин медаль.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!