Кикбоксинг бўйича Республика чемпионати бўлиб ўтди
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида қад ростлаган “Динамо” спорт мажмуаси кикбоксинг бўйича ўтказилган Республика чемпионатига мезбонлик қилди. Мазкур турнирда юртимизнинг 9 вилоятидан ташриф буюрган кучли спортчилар ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришди. Жанглар жуда шиддатли кўриниш олди ва якунда Андижон терма жамоаси биринчи ўринни, Тошкент шаҳри вакиллари иккинчи ва нихоят учинчи поғонани мезбонлар, Сирдарё вилояти кикбоксингчилари қўлга киритди.
Фикрлар