Кики Бертенс энди Йоханна Конта билан куч синашади
Ads

Голландиялик теннисчи Кики Бертенс Индиан-Уэллсе шаҳрида ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасида польшалик Магда Линеттни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Бертенс "BNP Paribas Open" мусобақасининг учинчи даврасида британиялик Йоханна Контага қарши кортга чиқади.

 
Эслатиб ўтамиз, "Premier Mandatory" туркумига кирувчи мазкур турнирнинг соврин жамғармаси 8,359,455 АҚШ долларини ташкил этади.