
Кико: "Роналду мақтанишни ёқтирмагани учун хам бу хақида оғиз очмайди"
"Реал Мадрид" собиқ дарвозабони Кико Касилья Криштиану Роналдунинг сахийлиги хақида гапирди.
"Криштиано жуда ажойиб инсон. Академиянинг ёш тарбияланувчиларига ёрдам беради. Ундан истаган нарсангизни сўранг, у сизга имкони борича беради.
Мавсумолди тайёргарлик учун АҚШ га борганимизда, у барча учун, ҳаттоки, физиотерапевтлар, қўриқчилар ва бошқа ходимлар учун энг сўнги моделдаги IPhone ва Apple watch сотиб олиб совға қилган эди. Мақтанишни ёқтирмагани учун хам бу хақида оғиз очмайди. У шундай ишлари билан атрофдагиларга ёрдам беришни ва уларни кайфиятини кўтаришни яхши кўради" - дейди испаниялик собиқ кипер.
Маьлумот учун, Роналду ва Касиля бир неча мавсум "Реал" таркибида бирга харакат қилган.
Фикрлар