Килиан Мбаппе: ПСЖда суперюлдуз даражасига кўтарилдим

Ҳужумчи Килиан Мбаппе ПСЖ ва Франция терма жамоасидаги фаолиятидан сўнг жаҳон юлдузи даражасига кўтарилгани ҳақида айтиб ўтди.

"Парижга келганимда 18 ёш эдим. Ха, менинг иқтидорим бор эди, бироқ суперюлдуз даражасида эмас эдим.

ПСЖ ва Франция термаси сабаб суперюлдузга айландим. Ҳозир эса бор эътиборимни ўйинимни ривожлантириш учун қаратяпман", - дейди Мбаппе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!