Килиан Мбаппе ПСЖга ўз режасини маълум қилди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе мавсум сўнггигача клуб билан янги шартномани кўриб чиқишни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақида Telefoot нашри хабар бермоқда.

Франциялик форвард парижликлар сафида қолишни хоҳлашига ишончи комил эмас ва у ўйлаб олиш учун клубдан вақт олган.