Ким зўр: Жалолов ёки Кункабаев, Дўсматов ёки Бибосинов?

Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати турли оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда, турли таҳлил натижалари, ҳатто тахминлар ҳам бокс мухлислари эътиборига ҳавола этиляпти.

Яккакураш турларини ҳам ёритиб бораётган “неКАРАтэ” Youtube-канали пойтахтимиздаги жаҳон чемпионати ўзбек ва қозоқ бокс мактаблари вакилларининг ўзаро рақобатига эътибор қаратди. Канал муаллифи ўта оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев, енгил вазнда Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибосинов имкониятларига баҳо берди.

1631858118_bakhodir-zhalolov-680x430

- Қамшибек Кункабаев — мистер техника. У Баҳодир Жалоловга рақобат кўрсата оладими ёки йўқ, буни кўриш  жуда қизиқ бўлади. Лекин мен бу жаҳон чемпионатида кимдир Жалоловга етарли даражада рақобат кўрсата олишига амин эмасман. Лекин қизиғи ҳам шунда.

Кункабаев рақобат кўрсата олишига ишоняптими, демак бу яхши, - дейилади “неКАРАтэ” Youtube-каналида.

Шунингдек, ушбу каналда Баҳодир Жалоловнинг ҳам ҳаваскорлар, ҳам профессионал йўналишда фаол иштирок этаётганига эътибор қаратилди.

- Баҳодир Жалолов ҳақиқатан ажойиб йигит. Унинг қудрати ва афсонавий боксчи бўлиши ҳақида гапираётганлар муболаға қилаётгани йўқ. Лекин шундай бўла оладими?  Уни ҳаваскор ва профессионал боксда бир-бирига ўтказаверишда мантиқ борми? Чунки бу иккиси умуман бошқа-бошқа спорт тури. Уларни фақат “бокс” деган ибора бирлаштириб туради холос.

Худо кўрсатмасин, ҳаваскор боксда ютқазиб қўйса, бу профессионал карьерасига қандай таъсир қилади? Бу ерда ҳар икки йўналишда кетадиганлар ва бир томонга ўтадиганлар ўртасида тўғри балансни танлаш муҳим, - дейди канал муаллифи.

Тошкентдаги жаҳон чемпионати безагига айланиши мумкин бўлган жанглар ўртасида Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибосинов рақобати ҳам бор.

- Ҳасанбой Дўсматов – олимпиада чемпиони, Олимпия ўйинларининг энг зўр боксчисига бериладиган Вэл Баркер кубоги соҳиби. Лекин у ҳали жаҳон чемпиони бўлмаган. Тошкентдаги жаҳон чемпионатида ўз кучини кўрсатиш учун яхши имконият бор.

Ҳасанбой ажойиб бокс тушади, менга ёқади. Унинг рингга чиқиши ҳар доим катта байрам. Унинг ҳамкасби Сакен Бибосинов билан тўқнашувини кўргим келяпти. Бу баҳсда ким ғолиб чиқса ҳам, доимий тортишувга нуқта қўган бўлади, - деди “неКАРАтэ” Youtube-канали муаллифи.

aJbbP116354002044516_l

Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибосиновнинг ўзаро рақобатига назар ташлайдиган бўлсак, охирига икки жангда умумий ҳисоб дуранг.

2021 йили Белградда қозоқ боксчисининг қўли баланд келган. Бир йилдан кейин Иорданиядаги мусобақада Ҳасанбой зафар қучган эди.

Тошкентдаги жаҳон чемпионатида ҳар икки боксчи 52 килограммгача вазн  тоифасида рингга чиқади ва чемпионлик учун асосий номзодлар сифатида эътироф этилмоқда.

Куба бокси афсонаси: Энг зўри Жалолов ва у ҳали Тайсон Фьюри, Усик ва Жошуа билан тўқнашади!

Ўзбекистон ғалабага чанқоқ!

Қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионатида Баҳодир Жалолов ғалабасига ишонмоқда!

"Жаҳон чемпионати-2023": Ўзбек боксчилари ўзи уйида ҳеч кимга “нон” бермайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FC SURXON
01/05/2023 16:59
52 kilogramda Kubalik Johanos Argelagos yo'qmi ?