Кимлар дисквалификация қилинган ёхуд Суперлиганинг 22-турида ўйнай олмайдиганлар
Бугун Суперлигада 22-тур ўйинларига старт берилади. ЎзПФЛ матбуот хизмати эса мазкур турни ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Дисквалификацияга учраган ўйинчилар бир нечтани ташкил қилмоқда. Энг кўп йўқотиш “Қизилқум” жамоасида. Уч нафар етакчиси – Александр Станиславлевич, Азизбек Усмонов ва Темурхўжа Абдуҳолиқов хизматидан фойдалана олмайди.
Шунингдек, “Локомотив”дан ҳам икки нафар асосий таркиб аъзолари – Санжар Қодирқулов билан Жасур Жалолиддинов ёрдам бера олмайдилар. “Динамо”, АГМК, “Сўғдиёна” ва “Сурхон”дан бир нафардан футболчилар дисквалицияга учраганлар.
Фикрлар