Кин фаолиятини Италиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин
"Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Кин Италиянинг бошқа клубига кўчиб ўтиши мумкин. Унга "Фиорентина" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, томонлар музокараларни бошлаган. Футболчининг ўзи ҳам бу жамоага ўтишни истамоқда ва бу жараённи тезлашишини хоҳлаяпти. Қишки трансферлар ойнасида Кин "Атлетико"га ўтишга яқин келганди. Аммо якунда бу трансфер амалга ошмай қолди. Энди 24 ёшли страйкер А Серияда қолишга қарор қилди.
Кин учун якунига етган мавсум яхши ўтгани йўқ. У 4 марта жароҳат олишга улгурди ва туринликлар сафида атиги 20 та ўйинда иштирок этиб, битта ҳам гол ура олгани йўқ.
Фикрлар