Кин илк учрашувида тарихга кирди

TIGGO 2 PRO
"Ювентус" жамоасининг 16 ёшли ҳужумчиси Мойзе Кин Европа чемпионлар лигаси тарихидан жой олди.
 
Мусобақанинг гуруҳ беллашувлари бешинчи турида "Ювентус" мураббийлари "Севилья"га қарши ўтказилган учрашувнинг 84-дақиқасида Кинни майдонга туширди ва бу футболчи Европа чемпионлар лигасида тўп сурган 2000 йилда туғилган биринчи футболчи сифатида қайд этилди.
 
Мойзе бунгача "Лион"га қарши ўтказилган учрашув қайдномасига киритилган эди. Бироқ ўшанда уни майдонга туширишмаган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!