Кингсли Коман нега ПСЖга қайтмайди?

"Бавария" ярим ҳимоячиси Кингсли Коман "Пари Сен-Жермен"га Неймар сабаб қайта олмаслигини айтди.

“ПСЖга қайтишим қийин. Айниқса, менинг позициямда Неймар ўйнашини инобатга олсак. Шунинг учун Парижга қайтиш ниятим йўқ.

Ҳали 8-10 йил ўйнашим мумкин, шунинг учун олдиндан аниқ бир нарса дея олмайман. ПСЖдан яхши хотиралар қолган, бу ҳар доим менинг севимли клубим бўлиб қолади. Аммо бу ердан кетиб, тўғри иш қилдим. Агар мен қолганимда, "Бавария" билан Чемпионлар Лигасини ютмаган бўлардим”, - дейди франциялик футболчи.

24 ёшли Коман “Бавария” сафига 2017 йил ПСЖдан кўчиб ўтган. Ўтган давр мобайнида эса 161 та ўйинда майдонга тушди ва 33 та гол ҳамда 35 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!