Киран Триппьер 4 ойга футболдан четлатилиши мумкин

"Атлетико" Мадрид қанот ҳимоячиси Киран Триппьер тўрт ойга футболдан дисквалификация қилиниши мумкин, дея хабар бермоқда SkySports нашри.

Манба хабарига кўра, англиялик футболчи букмекерлик қонун-қоидаларини бузганликда айбланмоқда. Таъкидланишича, Триппьер ўтган йил ёзида "Тоттенхэм"дан "Атлетико"га трансфери учун пул тикканликда айбланмоқда.

Агар ушбу айблов ўз исботини топадиган бўлса, унда ҳимоячи тўрт ойга майдондан четлатилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!