Кириченко: Азмуннинг топ клубга ўтишига ҳали эрта

“Ростов” клуби мураббийи Дмитрий Кириченко жамоа форварди Сардор Азмуннинг бошқа бир кучлироқ клубга ўтишига ҳали эрта деб ҳисоблайди.
”Азмун барчани бирдек қувонтиради. У яҳши савиядаги ҳужумчи. Бироқ, у яна бироз вақт бизнинг жамоада ўйнаши лозим. Сардор ҳали барқарор эмас. Азмуннинг топ клубга ўтишига ҳали эрта, у ерда барқарорлик керак.

У тўп билан тез ҳаракатлана олади. Бироқ, юқорида айтганимдек у барқарор ўйинчи эмас. Агар, у бир маромда ўйин намойиш этишни бошласа, у ҳолда ундан юқори савияли ҳужумчи етишиб чиқади.  Унга ҳозирча қаттиққўл мураббий керак”, - дейди Кириченко.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси ҳужумчиси ЕЧЛнинг 5-турида “Бавария” дарвозасини ишғол этиб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!