Кирсан Илюмжинов шахмат фаолиятини тўхтатишини маълум қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Мен FIDE президенти лавозимига номзодимни қўяр эканман, ўз олдимга тўртта асосий вазифани белгилаган эдим. Биринчиси — жаҳон чемпиони мақомини тиклаш. Иккинчиси — шахмат федерациялари ва шахматчиларнинг сиёсий ёки бошқа сабабларга кўра таъқиб ва камситишларга учрамаслигига эришиш. Шунингдек, барча федерацияларни FIDE таркибига қайтариш ва Владимир Крамникнинг FIDEдаги тўлақонли фаолиятини қайта тиклашни мақсад қилган эдим. Яна бир вазифам шахматни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш эди.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE)нинг собиқ президенти Кирсан Илюмжинов «Матч ТВ» телеканали эфирида шахматга оид барча фаолиятини тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди.

Мен ФИДЕга айрим амалдорлар билан яна тортишиш учун эмас, балки бутун шахмат оламини бирлаштириш мақсадида қайтишни истаган эдим. Бугун эса шахматдан кетишга қарор қилдим. Шахмат билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятимни тўхтатаман», — деди Илюмжинов «Матч ТВ» телеканали дастурида.

Кирсан Илюмжинов 1995–2018 йиллар давомида ФИДЕнинг еттинчи президенти сифатида фаолият юритган. Россиялик тадбиркор раҳбарлиги даврида 1990 йиллар бошида юзага келган бўлинишдан сўнг халқаро шахмат ҳамжамиятини қайта бирлаштиришга эришилган.

Россия шахмат федерацияси эса Кирсан Илюмжиновнинг шахматни ривожлантириш ва оммалаштириш, турли шахмат мактаблари ҳамда жамоатчилигини бирлаштириш йўлидаги хизматларини юксак баҳолади.

«Кирсан Николаевичнинг шахмат тараққиётига қўшган ҳиссаси беқиёс. Ишончимиз комилки, у янги фаолият йўналишларида ҳам инсонларни бирлаштириш ва мамлакат равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшади. Унга муваффақият тилаймиз. Кирсан Илюмжинов федерациямиз ўтказадиган барча тадбирларнинг доимий фахрий меҳмони бўлиб қолади», — дейилади Россия шахмат федерацияси баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!