Кит Турман: "Жанг қилишга ҳали кучим етарли"
Ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Кит Турман (30-1, 22 KO) икки йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтиши ҳақида гапирди.
“Биламан, бу барчамиз учун қийин. Балки, сиз мени тез-тез кўришни, кўпроқ нарса қилишимни хоҳларсиз. Бироқ ,ҳозир мен 35 ёшдаман. Бу фаолиятимнинг иккинчи босқичи. Ўйлайманки, жанг қилишга ҳали ҳам кучим етарли. Навбатдаги тўқнашувни интиқлик билан кутяпман", - деди Турман.
Эслатиб ўтамиз, Турман 2022 йилнинг февраль ойида Марио Барриос (28-2, 18 KO)ни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганидан бери рингга чиқмаган. 30 март куни эса америкалик, Тим Цзю(24-0, 17 KO) билан жанг қилади.
Фикрлар