
КК-2017. Роналдусиз қолган Португалия Мексикани енгиб, учинчи ўринни қўлга киритди
Ҳозиргина Москва шаҳридаги “Спартак” стадионида Конфедерациялар кубоги мусобақасининг 3-ўрни учун бўлиб ўтган Мексика ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой кечган учрашув 2:1 ҳисобида португалиялик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.
Португалия – Мексика – 2:1 (0:0)
Голлар: Пепе 90+1, Адриен Силва 104 (пен) - Нету 54 (авт)
Амалга оширилмаган пенальти: Андре Силва 17 (вратарь)
Португалия: Патрисиу, Пепе, Элизеу, Семеду, Нету, Пицци (Вильям Карвальо 90), Данилу (Гомеш 82), Нани (Куарежма 70), Моутиньо (Адриен Силва 82), Мартинш, Андре Силва.
Мексика: Очоа, Маркес (Фабиан 105), Морено, Лайун, Гуардадо (Х. Дос Сантос 80), Рейес, Эррера, Вела, Араухо, Перальта (Лосано 61), Чичарито (Хименес 85).
Огоҳлантиришлар: Маркес 16, Семеду 26, Хименес 94, Морено 98.
Четлатишлар: Семеду 106, Хименес 112.
Бош ҳакам: Фахад Аль-Мирдаси.
Эслатиб ўтамиз, Чили ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги Конфедерациялар кубогининг финал учрашуви бугун "Санкт-Петербург Арена"да Тошкент вақти билан 23:00да старт олади
Фикрлар