“Классик” курашчиларимиз жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида навбатдаги кун баҳслари ортда қолди. Словакияда ташкил этилаётган чемпионатнинг ортда қолган кунида спортчиларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Кумуш медал:
-60 кг: Достонбек Орипов

Бронза медал:
-50 кг: Нилуфар Нурмуҳаммадова
-53 кг: Соҳибжамол Эсбўсинова

Юнон-рум кураши баҳсларининг якунига кўра, ҳамюртларимиз 95 очко билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Эрондан кейин учинчи ўринни қўлга киритишди.

Бугун кечки дастурда қизларимиздан Муҳайё Нарзиллоева -65 кг вазн тоифасида финал баҳсини ўтказса, Феруза Кайратдинова (-62 кг) бронза медали учун кураш олиб боради. Шунингдек, кун давомида эркин ва аёллар кураши баҳсларида яна 3 нафар спортчимиз саралаш босқичида қатнашишади.

Финал:
-65 кг: Муҳайё Нарзиллоева – Маргарита Салназарян (Россия)

Бронза медали учун:
-62 кг: Феруза Кайратдинова / Озденур Озмез (Туркия) – Йифан Чжу (Хитой)

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!