Клаудио Браво ЕЧЛ тарихига кирди

"Манчестер Сити" УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур "Аталанта"га қарши ўйин ўтказди ва учрашув 1:1 ҳисобидаги дурранг билан якунланди.

Инглиз клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола танаффусдан сўнг жароҳат олган дарвозабон Эдерсоннинг ўрнига Клаудио Бравони майдонга туширди.

Чили терма жамоаси дарвозабони эса ўйиннинг 81 дақиқасида хакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Баҳсни ҳимоячи Кайл Уокер голкипер сифатида якунлаб қўйди.

ТАСС нашри хабарига кўра, Клаудион Браво бу натижаси билан Чемпионлар лигаси тархида заҳирадан майдонга тушиб, қизил карточка олган илк дарвозабон бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!