Клаудио Раньери беш футболчи алмаштириш вариантини таклиф қилди
"Сампдория" бош мураббийи Клаудио Раньери коронавирус пандемияси сабаб март ойида тўхтаб қолган жорий мавсумни давом эттириш кераклигини айтиб, ўйин вақтида бештага футболчи алмаштириш таклифини билдирди.
"Жорий мавсумни якунлаб қўйиш керак. Бу чемпионни ва чемпионатни тарк этадиган жамоани шунчаки стол устида аниқлаб қўйишдан яхшироқ.
Агар бир ҳафтада учта ўйин ўтказиш керак бўлса, унда бешта футболчи алмаштиришга рухсат берайлик", - дейди Раньери.
Фикрлар