Клаудио Раньери Рим дербиси олдидан ўз фикрларини билдирди

TIGGO 2 PRO

"Рома" бош мураббийи Клаудио Раньери "Лацио" билан бўладиган ўйин олдидан саволларга жавоб берди.

"Мен учун дерби – бу шаҳарни бирлаштирадиган ўйин. Дерби жамоага бошқа ўйинларга қараганда кучлироқ таъсир қилади. Турнир жадвали ўзи ҳаммасини кўрсатиб турибди, "Лацио" мавсумнинг биринчи ярмида ажойиб ўйин кўрсатди. Улар яхши, тезкор футбол ўйнашади ва пухта шаклланган ўйин услубига эга. Бу – ҳисоблашишга арзийдиган жамоа. Аммо бошқа томондан, дерби – бу дерби, ва унинг ўз тарихи бор", – дея италиялик мутахассиснинг сўзларини "Рома" матбуот хизмати келтирди.

"Рома" ва "Лацио" ўртасидаги ўйин 5-январьдан 6-январьга ўтар кечаси 00:45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!