Клопп - янги форматдаги КЎЖЧ ҳақида: "Бу футбол тарихидаги энг ёмон ғоя"

  • 28 Jun 15:50
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпул"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп янги форматдаги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига кескин танқидлар билан чиқди. Айни дамда АҚШда 32 та жамоа иштирокида мазкур турнирнинг илк формати ўтказилмоқда.

Tecno

"Бу футболда ҳаётга татбиқ этилган энг ёмон ғоядир. Мен иштирок учун тўланадиган пул ҳақида гапираётганларни тушунаман — ҳақиқатдан ҳам, бу жуда катта пул. Лекин бу ҳамма клубларга тааллуқли эмас.

Охирги йили Америка кубоги ва Европа чемпионати бўлди. Бу йил Клублар ўртасидаги ЖЧ, кейинги йил эса миллий жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати. Бу дегани, футболчиларнинг на жисман, на руҳан тўлиқ тикланишига вақт қолмайди.

Албатта, улар кўп пул ишлашади. Лекин келинг, бир дақиқага бу ҳақда унутайлик. Масалан, НБА ўйинчилари ҳам катта пул топишади, лекин уларда йилига тўрт ой дам олиш бор. Виржил ван Дейкнинг бутун фаолияти давомида шунча дам олиш бўлганми? Менимча, йўқ.

Бундай турнирлар футболчилар соғлиғи ҳисобидан ўтказилмаслиги керак. Мен бундай ҳолатни ҳеч кимга тиламасдим.

Қўрқаманки, кейинги мавсумда футболчиларда яраланаётган жароҳатлар сони рекорд даражага етади. Агар бу бўлмаса, унда Жаҳон чемпионатида ёки ундан кейин содир бўлади.

Биз доим футболчилардан ҳар бир ўйинни охиргиси деб ўйлаётгандек ўйнашларини кутаверяпмиз. Буни улардан йилига 70–75 марта талаб қиламиз. Аммо бундай давом этиши мумкин эмас.

Биз уларга танаффус беришимиз керак. Агар улар дам олмаса, узоқ муддатли натижаларни бера олишмайди. Унда бутун футбол маҳсулоти ўз қадрини йўқотади.

Мен фақат бир мартагина тўлиқ икки ҳафталик йиғинга эга бўлганман. Фақат икки ярим ҳафта — ва шундан сўнг бутун йил давомида ҳар уч кунда бир марта ўйин ўтказдик. Бу жуда оғир" — деди Клопп "Welt" нашрига.

Comments

You must be logged in to commet!