Клопп "Барселона" қизиқаётган футболчини олиб қолмоқчи

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдумни жамоада олиб қолмоқчи.

"Вейналдум биз билан янги шартнома имзолашига ишонаман. Ўзаро муносабатларимиз аъло даражада. Шунинг учун янги келишув амалга ошишига умид қиламан",-дея немис мутахассиси сўзларини келтирмоқда "Goal.com" сайти.

30 ёшли футболчи 2016 йилдан бери мерсисайдликлар сафида тўп тепиб келади. Унинг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси келаси йил ўз якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!