Клопп дунёдаги энг зўр мураббий номини айтди

“Ливерпуль” ва “Боруссия Дортмунд” жамоаларнинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп ўз мураббийлик фаолиятига баҳо берди ва энг зўр ҳамкасби ким эканини айтди.

- Мен мураббийлик қилган пайтимда ўзимни буюк мураббий, деб ҳисобламаганман.

Аммо агар одамлар менинг Гвардиола билан рақобатимизга эътибор қаратишса ва мен уни дунёдаги энг яхши мураббий, деб ҳисобласам, демак мен ҳам анча яхши мутахассис бўлганман.

Мен буни илгари охиригача англамаган эканман, - деди германиялик мутахасис.

Клоппнинг сўнгги иш жойи “Ливерпуль” бўлган. Немис мураббийи 2015 йилдан 2024 йилгача инглиз грандини бошқарган. У жамоани АПЛ ва Чемпионлар лигасида ғалабаларга олиб келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!